Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг туғилган куни муносабати билан 2017 йил 30 январда «Оқсарой» қароргоҳи Ислом Каримов музейи сифатида ишлай бошлайди. Бу ҳақда «Дарё»га ҳукуматга яқин ишончли манбалардан маълум бўлди.
«Оқсарой» қароргоҳи Ислом Каримов музейига айлантирилиши ҳақида бир неча ой муқаддам хабарлар тарқалган эди. Эндиликда «Оқсарой» тез кунларда музей сифатида иш бошлаши маълум қилинмоқда.
Изоҳ (0)