Жанубий Корея терговчилари Samsung компанияси раҳбариятининг икки вакилини коррупция иши юзасидан сўроққа тутди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мустақил тергов қўмитаси вакилларининг билдиришича, президент Пак Кин Хе даврасидаги шахслар ваколатларини суиистеъмол қилиши юзасидан олиб борилаётган иш доирасида Samsung компанияси раҳбарлари ҳам сўроқ қилинди.
Терговчилар билан суҳбатлашган раҳбар ходимлар компания стратегик режалаштириш бўлинмаси раҳбари Чан Чжун Ги ва унинг ўринбосари Чхве Ги Сон эди. Улар гувоҳ сифатида чақирилди, аммо, таъкидланишича, уларнинг мақоми вақт ўтиши билан ўзгариши мумкин.
Изоҳ (0)