Мексиканинг Гвадалараха шаҳрида номаълум шахс АҚШ консуллиги ходимига ўқ узди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Ҳужум уюштирилгани видеога тушди, ҳозирда жиноятчи қидирилмоқда. Яраланган дипломатнинг ҳолати барқарор эканлиги айтилмоқда.
Мерган америкаликни бекатда кутгани билдирилмоқда. У ҳақдаги маълумот учун 20 минг доллар мукофот эълон қилинди.
Изоҳ (0)