АҚШ президенти Барак Обаманинг хайрлашув базмида кўплаб Голливуд юлдузлари иштирок этди. Уларнинг сони Дональд Трампнинг 20 январдаги инаугурациясига таклиф қилинган юлдузлардан кўпроқдир, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Зиёфатда иштирок этган Голливуд юлдузларининг кўпчилиги сайловолди кампаниясида Ҳиллари Клинтонни қўллаб-қувватлаган эди.
Кеча меҳмонлари орасида актёрлар Брэдли Купер, Роберт Де Ниро, Жорж Клуни, режиссёр Стивен Спилберг, қўшиқчилар Пол Маккартни, Ник Жонас, Жон Леженд, модель Крисси Тейген, хонанда Бейонсе ва унинг турмуш ўртоғи, рэпер Jay-Z, телебошловчи Опра Уинфри ва бошқалар иштирок этди.
Изоҳ (0)