Янги Йил оқшомида Истанбулдаги тунги клубга уюштирилган террорчилик ҳужумида иорданиялик миллиардер, Mahdi гуруҳи асосчиси Муҳаммад ас-Сарроф ва унинг дўсти — ресторатор Наврас Ассаф ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Улар Истанбулга Янги Йил байрамини ўтказиш учун келиб, айнан ҳужум уюштирилган Reina клубига кирган эди.
Уларнинг рафиқалари, шунингдек, иорданиялик яна бир оилавий жуфтлик ҳужум пайтида яраланган бўлиб, айни пайтда шифохонададир.
Изоҳ (0)