АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп маъмурияти учун жорий қилинажак икки қоидани ошкор этди. Бу ҳақда у Instagram’даги саҳифаси орқали маълум қилди, деб хабар беради «РБК».
«Маъмуриятими икки қоидага риоя этади: Американикини сотиб ол, америкаликларни ёлла», — деб ёзди бўлажак давлат раҳбари.
https://www.instagram.com/p/BOmuafXjnVB/
Трамп ўз сайловолди дастурида АҚШда янги саноатлаштириш ўтказишни, миллионлаб янги иш ўринлари яратишни, солиқларни туширишни ҳамда корпорациялар мамлакат ҳудудида корхоналар очишдан манфаатдор бўлишига эришишни ваъда қилган эди.
Изоҳ (0)