Россия президенти Владимир Путин Сурияда ўт очиш тўхтатилганини ҳамда музокаралар бошланганини маълум қилди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Бундан ташқари, Путин Суриядаги Россия ҳарбий иштирокини камайтиришга рози бўлди.
Ўз баёнотини давлат раҳбари ТИВ ва мудофаа вазирлиги раҳбарлари билан учрашувда берди. Ўт очишнинг тўхтатилишини Путин Россия кутган ва устида кўп ишлаган воқеа деб атади.
«Учта ҳужжат имзоланди. Биринчи ҳужжат — Сурия ҳукумати ва қуролли мухолифат ўртасида Сурия Араб Республикаси ҳудудида ўт очишни тўхтатиш тўғрисида. Иккинчиси — ўт очишни тўхтатиш тартибини назорат қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар. Учинчиси эса — Сурияда вазиятни ўнглаш бўйича тинч музокараларни бошлашга тайёрлик ҳақида баёнот», — деди Россия раҳбари.
«Сурия бўйича келишувлар жуда нозик, улар алоҳида эътиборни талаб этади», — қўшимча қилди Путин.
Изоҳ (0)