Миллий баскетбол ассоциацияси (NBA)нинг «Нью-Йорк Никс» жамоаси ҳужумчиси Кармело Энтони саратон хасталигига чалинган 17 ёшли йигит – Жаррел Ларега KIA Sorento йўлтанламасини совға қилди. Бу ҳақда «Americansport.ru» хабар бермоқда.
Кармело Энтони совғани NBA мунтазам чемпионатининг «Бостон Селтикс» клубига қарши ўйини олдидан топширди. Унда «Нью-Йорк Никс» 114:119 ҳисобида мағлубиятга учради.
Баскетболчининг автомобилни йигитга топшираётган вазияти акс этган видео YouTube’га жойланди.
«Бу нарсани сўз билан тарифлаш қийин. Ўз фондим орқали Жаррелга машина совға қилдик ва шунчаки уларнинг ҳиссиётларига гувоҳ бўлдик. Йигитча йиғлаб юбормоқчи эди, аммо ўзини ушлаб турди», – деди Энтони.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)