Motor нашри америкалик бойваччалар орасида талабгир ҳисобланган 10 та автомобиль ҳақида маълумот берди.
Ford F-Series
Дунёда энг кўп сотиладиган моделлардан бири америкалик бойваччалар орасида талабгир саналади. АҚШда мазкур пикапнинг нархи 26 540 доллардан бошланади.Jeep Grand Cherokee
АҚШда йўлтанламаснинг топилиши энг осон бўлган варианти 30 395 доллар туради. Ушбу моделнинг 3 литрли V6 дизелли, двигатель ҳажми 3,6 литрли бензинли олти цилиндрли томор, 5,7 литрли саккиз цилиндрли мотор ҳамда SRT модификацияли 6.4 V8 агрегатли вариантлари бор.Jeep Wrangler
Уч эшикли йўлтанламас 24 минг, беш эшиклиси 27,8 минг доллар туради. Автомобильнинг ҳажми 3,6 литр бўлган бензинли олти цилиндрли варианти мавжуд.Lexus RX
Lexus’нинг ушбу модели антиқа кўринишга эга. АҚШда машинани 43 минг доллардан бошлаб сотиб олиш имкони бор.BMW X5
Мазкур автомобиль Lexus’дан ташқари Топ-10 га кирган ягона премиум машина ҳисобланади. Йўлтанламас двигатель ҳажми 2,0 дан 4,4 литргача бўлган 4, 6, ва 8 цилиндрли моторда таклиф қилинади. BMW X5 нинг нарзи 55,5 минг доллардан бошланади.Ford Explorer
Йўлтанламаснинг 2,3 литрли двигатель ва 4 цилиндрли мотор, шунингдек, 3,5 литрли двигатель ва иккита 6 цилиндрли мотор вариантлари мавжуд. Ушбу моделнинг нарзи 31 660 доллардан бошланади.Toyota Highlander
АҚШда Toyota’нинг 5 та – RAV4, 4Runner, Sequoia, Land Cruiser, Highlander йўлтанламаслар серияси сотилади. Бойлар орасида Highlander кўпроқ шуҳрат қозонган. Унинг нархи 30 600 доллардан старт олади.Honda Pilot
Бойваччалар орасидаги энг машҳур 10 та автомобиль орасида бир йўла учта Honda’ни учратиш мумкин. Етти ўриндиқли Honda Pilot йўлтанламаси Toyota Highlander’нинг асосий рақобатчиси ҳисобланади. Унинг нархи ҳам бир хил – 30 600 доллар.Honda Accord
Accord мазкур рейтингга кирган ягона седан ҳисобланади. Унинг нархи 22,3 минг доллардан бошланади.Honda CR-V
Honda CR-V кроссоверлар сегментига кирувчи машиналар орасида АҚШда энг кўп сотиладигани саналади. Шу сабабли у бойваччалар орасида ҳам машҳур. Мазкур йўлтанламасни 23,9 минг доллардан бошланган нархда сотиб олиш мумкин.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)