Apple компанияси дизайнерлик студияси тақдим этган премиал смартфонни сотувга чиқаришга ҳозирлик кўрмоқда. Лойиҳанинг код оти — Ferrari. Бу ҳақда, PhoneArena нашрига асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Гаджет iPhone’нинг келаси йили тақдим этиладиган уч моделидан бири бўлади.
Хитой манбалари охирги модель OLED-дисплейга ҳамда унга ўрнатилган Home тугмасига эга бўлишини ёзмоқда.
Мишмишлар қай даражада ҳақиқатга мослиги ҳозирча номаълум. Аммо бир муддат илгари Huawei компанияси ҳам шу йўлдан бориб, Mate 9 Porsche Design смартфонини ишлаб чиққан эди.
Изоҳ (0)