Туркияда Россия элчисининг ўлдирилиши мамлакатга ҳужум уюштириш билан тенгдир. Бу ҳақда Кремль расмий вакили Дмитрий Песков баёнот берди, деб хабар қилади «Корреспондент.net».
«Владимир Путин амалга оширилган провокацияни қатъиян қоралади. Уни теракт сифатида, инсоний фожиа сифатида баҳолади, шу боис президент учун бу ўта оғир, ҳиссиётли янгилик бўлди. Элчига ҳужум — мамлакатга ҳужум демак», — деди у.
Шу билан бирга, Путин провокаторлар ўз мақсадига эришмаслиги учун барча ишни қилиши таъкидлаб ўтилди.
Изоҳ (0)