Ҳафтанинг иккинчи ярмида Ўзбекистонда об-ҳаво ёмонлашади. Мамлакатнинг кўпчилик минтақаларида 9–10 декабрь, жума ва шанба кунлари ёмғир ва қор ёғади, ҳаво ҳарорати нолдан паст даражага тушади, деб хабар беради «Газета.uz».
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида об-ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Ғарбий шамол тезлиги 7−12 м/с, шарқийга ўтиши кузатилади. 9 декабрь кечаси ҳаво ҳарорати −10…−5, эрталаб −5…−0 даража, 10−11 декабрда эса тунда −5…−0, кундузи +4…+9 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида об-ҳаво ўзгарувчан ва булутли бўлади, 9 декабрь вақти-вақти билан ёғингарчилик — ёмғир ва қор кузатилади. 10−11 декабрь кунлари ёғингарчилик кузатилмайди. Тунда об-ҳаво −3…+2 дан −8…−3 га ўзгариб туради, 9−10 декабрь эрталабки соатларда −3…+2, 11 декабрь — +5…+10 даража бўлиши кутилмоқда.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида об-ҳаво ўзгарувчан, вақти-вақти билан булутли бўлади, 9−10 декабрь куни вақти-вақти билан қор, ёмғир ёғиш эҳтимоли бор, 11 декабрда эса ёғингарчилик бўлмайди. Туман кутилмоқда. 9 декабрь куни об-ҳаво кундузи ва кечаси +2…+7 даража; 10−11 декабрь кечаси −5…−0 даража, баъзи жойларда −8…−6 гача бўлади, 10 декабрь эрталабки соатларда ҳаво ҳарорати −2…+3 даража, 11 декабрь куни эса +2…+7 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида об-ҳаво ўзгарувчан, вақти-вақти билан булутли бўлади, 9−10 декабрь кунлари айрим жойларда қор ва ёмғир ёғади, 11−12 декабрь ёғингарчиликсиз ўтиши кутилмоқда. 9 декабрда ҳаво ҳарорати +2…+7 даража, 10−11 декабрь кечки соатларда −5…−0 даража, айрим жойларда −8…−6 даражагача, 10 декабрь эрталабки соатларда −2…+3 даража, 11 декабрь куни эса +2…+7 даража бўлиши кутилмоқда.
Фарғона водийсида ҳам ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади, 9−10 декабрь кунлари ёмғир ва қор кутилмоқда, 11−12 декабрь кунлари эса ёғингарчиликсиз ўтади. 9 декабрь тунида ҳаво ҳарорати 0…+5 даража, эрталабки соатларда +3…+8 даража бўлса, 10−11 декабрь кунлари эса ҳаво ҳарорати −5…−0 даражагача, баъзи жойларда −8…−6 даражагача, эрталабки соатларда −2…+3 даражагача тушиши кутилмоқда.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади, 9−10 декабрь кунлари ёғингарчилик кузатилади, кўчки хавфи бор, 11−12 декабрь кунлари эса ёғингарчиликсиз ўтади. 9 декабрда ҳаво ҳарорати −5…−0 даража; 10−11 декабрь кечки соатларда −10…−5 даража, эрталабки соатларда −5…−0 даража бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)