Google корпорацияси 2017 йилда барча ахборотни қайта ишлаш марказларини муқобил энергия манбаларига — шамол тегирмонлари ва қуёш батареяларига ўтказиши борасидаги режаларни ошкор этди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Бу Google’нинг барча компьютерлари қайта тикланувчи энергия манбаларидан озиқланади дегани эмас. Google турли манбалардан, шу жумладан, ГЭС, табиий газ, кўмир ва шамолдан келадиган энергиядан фойдаланади.
Охирги ўн йилда Google кўплаб муқобил энергия ишлаб чиқарувчи компаниялар билан шартномалар имзолади ва бу билан ўз ишида қайта тикланувчи манбалар энергияси улушини кўпайтирди.
Секин-аста корпорация бутунлай экологик тоза энергияга ўтишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)