Малайзия футбол лигасининг «Т-Тим» клубида ўзбекистонлик футболчи Павел Смоляченко синовда бўлиб турибди. Бу ҳақда «Championat.asia» нашри хабар берди.
Смоляченко Ўзбекистон Олий Лигасининг 2016 йилги мавсумини «Бухоро» клубида бошлаб, уни қуйи дивизионга тушиб кетган «Андижон» клубида якунлаганди. Ҳаракатлари маъқул келса, Малайзия клуби уни ўз сафида олиб қолади.
Павел Смоляченкодан ташқари ўз вақтида Россия миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган Дмитрий Сичев ҳам «Т-Тим» кўригида экани айтилган. Аввалроқ «Локомотив» футболчилари Темурхўжа Абдухолиқов ва Кахи Махарадзенинг «Т-Тим» сафига бориб қўшилиши борасида хабар пайдо бўлган, Темурхўжанинг ўзи буни инкор этмаганди.
Мазкур клуб сафида бунга қадар Фарҳод Тожиев ва Садриддин Абдуллаев каби ўзбекистонлик футболчилар ҳаракат қилган.
Изоҳ (0)