Суриянинг Алеппо шаҳри яқинида россиялик тиббиёт ходимлари қароргоҳига берилган зарбада яраланган икки аёл ҳарбий хизматчи оламдан ўтди. Бу ҳақда, РФ мудофаа вазирлигига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Бугун, 5 декабрь куни Россия мудофаа вазирлигининг Алеппо яқинидаги мобил госпитали жангарилар томонидан артиллериядан ўққа тутилди. Бунинг оқибатида бир аёл ҳарбий хизматчи ҳалок бўлгани, яна икки нафари яралангани маълум бўлган эди. Эндиликда ярадор аёллардан бири вафот этгани айтилмоқда.
Маълум бўлишича, иккинчи ярадор оғир аҳволда бўлиб, тиббиёт ходимлари унинг ҳаёти учун курашмоқда.
Изоҳ (0)