Финалда ўйнаш армон бўлиб қолган «Шапекоэнсе» футбол клубига Копа Судамерикана кубоги топширилади
Самолёт ҳалокати натижасида Копа Судамерикана финалига етиб бора олмаган «Шапекоэнсе» футбол клубига мусобақа кубоги топширилади, деб хабар берди «Sports.ru».
Жанубий Америка Футбол Конфедерацияси қарорига кўра, Бразилия клуби, шунингдек, 2 миллион доллар мукофот пулига ҳам эга чиқади. Аввалроқ, «Шапекоэнсе»нинг финалдаги рақиби «Атлетико Насьональ»нинг ўзи кубокни рақиб жамоага бериб юборишини маълум қилганди.
Кубокни топшириш маросими ўтиши ёки йўқлиги масаласига Конфедерацияда президент вазифасини бажараётган Иван Тоццо аниқ жавоб бера олмаган.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар