Сўнгги пайтларда сочларни кератин билан текислаш ҳақида кўп гапирилмоқда. Хўш, кератинлаш нима ва у зарарли эмасми?
Бизнинг соч ва тирноқларимиз таркибида кўп миқдорда кератин моддаси (соч, пат ва шохда бўладиган, олтингугурт моддасига бой оқсил модда) мавжуд. Сочларимиз ҳар хил ташқи таъсирлар натижасида қуруқлашиб, рангсиз ва мўрт бўлиб қолади. Кератинлашда ишлатиладиган воситалар етишмаган моддаларни тўлдириб, сочларни чиройли ва соғлом қилади. Кератинланган сочлар осон таралади ва тез укладка қилинади.
Шу билан биргаликда, кератинлашнинг бир қанча камчиликлари ҳам бор. Шифокорларнинг таъкидлашича, кератинлаш воситалари таркибида, онкологик касалликларни қўзғатувчи, канцерогенлар гуруҳига кирувчи – формальдегид моддаси мавжуд. Бундан ташқари, бу модда инсон организмига тушса, кўриш қобилиятини пасайтиради ва нафас олиш органлари касалликларини келтириб чиқаради.
Кератинлаш воситасининг нархи баланд бўлганлиги сабабли, сочларингизни кератинлаш сизга жуда қимматга тушади – бу кератинлашнинг камчиликларидан яна бири дейиш мумкин.
Қуруқ, мўрт ва рангсиз сочларингизни кератинлайсизми ёки шу аҳволда қолдирасизми – тўғри қарор қилиш ўзингизга ҳавола. Асосийси, натижаси сизга яхши кайфият бағишласа бас!
Изоҳ (0)