Ўзбекистонда Xiaomi компаниясининг Redmi Note 4 смартфони — Redmi Note 3 моделининг янгиланган версияси сотила бошлади, деб ёзади «Mobinfo.uz». Янги қурилма 5,5 дюймли Full HD-дисплей ва пластик деталлари бўлмаган тўлиқ металл корпуси билан фарқланади.
Телефоннинг пастки қиррасида бир жуфт динамиклар, орқа томонида 13 мегапикселли камера жойлашган, у бармоқ изи сканери билан уйғунлашиб кетган. Смартфон «капоти остида» эса 10 ядроли MediaTek Helio X20 процессори, 4100 мА/соат сиғимли аккумулятор, 2 Гб тезкор ва 16 Гб доимий хотира бор.
Тошкентнинг «Флешка» савдо мажмуасида Redmi Note 4 1 650 000 сўмга таклиф қилинмоқда. Таққослаш учун, Redmi Note 3’ни ҳозир 1 115 000 сўмга харид қилиш мумкин.
Изоҳ (0)