АҚШнинг Калифорния штатидаги учта масжидга таҳдид сўзлари ёзилган аноним мактублар келиб тушди. Бу ҳақда, Los Angeles Times нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳуқуқ ҳимоячилари ушбу муассасаларни қўриқлаш учун полиция нарядларини ажратишни сўрамоқда.
Масжидлардан бири Лонг-Бич шаҳрида, иккитаси Сан-Хоседа жойлашган. Қўл билан ёзилган, мундарижаси бир хил бўлган мактубларда таъкидланишича, президент сайловида ғалаба қозонган Дональд Трамп «Американи ёғ тушса ялагудай қилиб тозалайди».
«У сизлар — мусулмонлардан бошлайди», — деб таҳдид қилинади мактубларда.
Аноним мактуб муаллифининг сўзларига қараганда, Гитлер даврида яҳудийлар кўрган кунлар АҚШда мусулмонлар бошига тушади.
Изоҳ (0)