«Чемпионат»нинг El Pais нашрига асосланиб хабар беришича, Испания прокуратураси «Барселона» собиқ ҳужумчиси Самуэль Это’Oни 10 йилга озодликдан маҳрум қилиш талаби билан чиқди. Шунингдек, унинг бўйнига 14 миллион евро жарима ҳам қўйилган.
Боиси футболчи 2006—2009 йиллар давомида тахминан 3,5 миллион евролик солиқ тўламаган. Айтилишича, Это’O Испания ва Венгриядаги компанияларда рўйхатдан ўтган бўлиб, улардан «Барселона»даги тушумлари ва Puma билан реклама шартномасидан келадиган даромад йўлида фойдаланган. Бу эса топилган даромаддан тўланиши керак бўлган умумий солиқ қийматининг камайишига олиб келган.
Шунингдек, Это’Oнинг собиқ агенти Хосеп Мария Меселесга ҳам айблов эълон қилинган. Аввалроқ футболчининг ўзи мана шу агентидан куйиб қолгани ҳақида айтиб ўтганди.
Изоҳ (0)