Дейн исмли бола ўзининг блогидаги илк обуначи — бувисига атаб видеомурожаат ёзганидан сўнг машҳур бўлиб кетди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
17 ноябрь куни бола махсус мурожаатни интернетга жойлаштириб, унда ўша пайти ёнида ўтирган бувисига қўллаб-қувватлагини учун миннатдорлик билдирди. Шунингдек, Дейн унинг каналига бошқалар ҳам обуна бўлишини кутганини тан олди.
Унга қадар Дейн яна бир видеоролик ёзиб, унда ҳали блогига ҳеч ким қўшилмаганидан афсусдалигини билдирган эди.
Аммо бувисига атаб ёзилган роликдан сўнг фойдаланувчилар ёш блогерни қўллаб-қувватлашга қарор қилди. Ҳозирда Дейннинг каналида 20 мингдан ортиқ обуначи бор. Унинг бувисига бағишлаган видеоси эса ярим миллион марта кўрилди.
Изоҳ (0)