Тошкентнинг «Обод» клуби бош мураббийи Жаъфар Ирисметов «Чемпионат» нашри билан суҳбатда Ўзбекистонда футбол пастга қараб кетаётгани ҳақида айтиб ўтганди. Олий Лига 29-туридан жой олган «Андижон»га қарши ўйиндан кейин журналистлар ундан фикрлари ўзига тегишли ёки йўқлигини сўради.
«Россия матбуотидаги барча гап ўзимга тегишли. Бироқ баъзи сайтлар уни бўрттириб юборди», — деб мутахассиснинг гапларидан «Championat.asia» иқтибос келтирди.
«Мен терма жамоа ёки унинг мураббийи ҳақида гапирмагандим. Мамлакат ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари Жаҳон Чемпионатига чиқа олмаганидан келиб чиқиб, болалар футболида пасайиш борлиги ҳақида фикр билдиргандим. Ўзимнинг фарзандларим ҳам футбол ўйнайди. Барчасини кўриб тураман. Журналистларимиз эса мени Самвел Бабаянга қарши қилиб қўйди, бор гап шу», — деб фикрини якунлади Ирисметов.
Изоҳ (0)