Эрон Футбол Федерацияси Осиё Футбол Конфедерациясининг йиллик тақдирлаш маросимига бойкот эълон қилди. Бу ҳақда «Championat.asia» Iran Sports News’га асосланиб маълумот берди.
ОФК турли йўналишлар бўйича 2016 йилнинг энг яхшиларини 1 декабрь куни аниқлайди. 11 ноябрь куни ташкилот бу борадаги номзодлар номини ошкор қилганди. Ундан эса на эронлик футболчилар ва на форс клублари жой олди. Бу ҳолат Эрон Футбол Федерациясининг кайфиятини пир қилган.Official: Iran Football Federation will boycott this years AFC annual awards!#Iran
— Iran Sports News (@IranSportsNews) November 13, 2016
Маълумот учун, ОФКнинг йиллик тақдирлаш маросимида иштирок этувчи номзодлар орасида Ўзбекистондан ҳам ҳеч ким йўқ. ЎФФ бунга нисбатан бойкот эълон қилиши мумкинлиги тўғрисида маълумот ҳам йўқ.
Изоҳ (0)