Facebook асосчиси Марк Цукерберг ижтимоий тармоқ орқали уйдирма хабарларнинг тарқалишига қарши курашни фаоллаштириш ниятини изҳор қилди. Шу билан бирга, у мазкур хабарлар билан боғлиқ жанжаллар АҚШда 8 ноябрь куни ўтган президент сайлови натижаларига таъсир кўрсатмаганини маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Одамлар Facebook’да кўраётганининг 99 фоизи — ҳақиқий янгиликлар. Уларнинг кичик бир қисми ёлғон ва уйдирмадир. Мавжуд уйдирмалар конкрет бир мавзуга тааллуқли эмас. Умуман олганда, уйдирма хабарлар сайлов натижаларига таъсир ўтказгани шубҳали», — деди у.
Цукерберг бундай турдаги янгиликларга қарши курашиш ниятида собитлигини тасдиқлади ва одамларга улар Facebook’да муҳим ва аҳамиятли янгиликларни кўраётганини исботлашини таъкидлади. Facebook жамоаси шубҳали янгиликларни белгилайдиган сервис устида иш олиб бораётганини маълум қилди.
Изоҳ (0)