14 ноябрь, душанба куни ерликлар супер Ой тутилиши номли ноёб табиий ҳолатни кузатиши мумкин бўлади. Бу ҳақда, NASA хабарига асосланиб, «РИА Новости» маълум қилди.
Айтилишича, 14 ноябрь куни Ой Ерга 1948 йилдан буён энг яқин масофага яқинлашади. Кейинги сафар бунақа ёрқин Ой фақат 2034 йилда кузатилади.
NASA ходими Ной Петронинг маълум қилишича, супер Ойни 13 ноябрдаёқ кўриш мумкин бўлади.
Бу жорий йилда кузатилиши кутилаётган уч супер Ой тутилишидан иккинчисидир. Охиргиси 14 декабрда бўлиши айтилмоқда.
Изоҳ (0)