Россия президенти Владимир Путин америкалик актёр Стивен Сигални Россия фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги буйруққа имзо чекди. Бу ҳақда, Кремль матбуот хизматига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
АҚШда туғилган Стивен Сигал охирги пайтларда Россияга тез-тез келиб турган. Шу йилнинг сентябрь ойида у Камчатка ва Сахалинга ташриф буюрган ҳамда Россия фуқаролигини олиши мумкинлиги ҳақида айтган эди.
64 ёшли актёр 2016 йилнинг январь ойида Сербия фуқаролигини олгани ҳақида хабар берилганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)