Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ироқнинг Мосул шаҳри марказида кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда маҳаллий Al Sumaria телеканали маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».

Фото: SalamNews

Фото: SalamNews

Маълум қилинишича, ҳужумда ИШИД террорчилик гуруҳи етакчиларининг ўтказилаётган йиғилиши нишонга олинган. Портлаш ИШИД армияси қўмондонини йўқ қилишга қаратилганлиги тахмин қилинмоқда. Ушбу ҳужумнинг ортида ким турганлиги ҳозирча номаълум.

Мосулни озод қилиш бўйича ер устидаги ҳарбий операция 17 октябрь куни бошланган эди.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Италия ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув ўтказди (фото) 
Қирғизистон
“Росатом” яна бир Марказий Осиё давлатида АЭС қурмоқчи
Маҳаллий
Андижонда ўғли ўлдириб, каналга ташлаб юборилган отанинг мурдаси Фарғонадан топилди