Қирғизистон Олий Кенгаши спикери Чинибай Турсунбеков парламентда кўпчиликни ташкил этувчи коалициянинг тарқалганлигини расман эълон қилди. Бу ҳақда у депутатлар йиғилишида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Унинг сўзларига қараганда, у эндиликда собиқ коалиция раҳбари Канат Исаевдан тегишли билдиришномани олган. «Мактубда маълум қилинишича, коалиция Қирғизистон социал-демократик партиясининг ундан чиқиши муносабати билан ўз мавжудлигини тўхтатган», — деб таъкидлади спикер.
Қирғизистон қонунчилигига мувофиқ, коалиция тарқалиб кетган ҳолатда ҳукумат автоматик равишда истеъфога чиқади. Энди уч кун давомида мамлакат президенти парламент фракцияларидан бирига янги коалиция тузишни топшириши лозим. Янги коалиция эса навбатдаги вазирлар маҳкамасининг таркиби ва тузилишини тасдиқлаши керак бўлади.
Изоҳ (0)