Ирландия шаҳарларидан бирида юз берган ҳодиса Артур исмли йигитнинг ўлимига сабаб бўлишига озгина қолди. У эвакуатор томонидан жарима майдончасига олиб кетилаётган автомобилини олиб қочишга уринди. Бу ҳақда Daily Mail нашри маълум қилди, деб ёзади «Вести.ru».
Машина бир қадар баландликдан тушиб кетишига озгина қолди, ҳайдовчи эса жиддий шикастланишлардан аранг қутулиб қолди.
Ирландияликнинг машинаси платформадан тушиб кетишига бир баҳя қолгандан сўнг, у автомобилдан чиқиб, эвакуатор ҳайдовчисига яқинлашиб, ундан кечирим сўраган ҳамда кичик айби борлиги учун полициядан яшириниши кераклигини айтган.
Унинг қандай жиноят содир этганлиги номаълум, бироқ у одил судловдан қутулиб қолишга эриша олмади.
Артурнинг бу уриниши ижтимоий тармоққа «Аҳмоқ машинасини эвакуатордан ҳайдаб туширишга уринмоқда» номи остида жойлаштирилган.
https://www.youtube.com/watch?v=E61DM9PSveY
Изоҳ (0)