Баҳрайнда ўтаётган футбол бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионатида гуруҳ босқичи ўйинларига якун ясалди.
Мусобақанинг «D» гуруҳидан жой олган Жасур Абдураимов бошқарувидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сўнгги турда Хитой билан 0:0 ҳисобида голсиз дуранг ўйнади. Ўзбекистонликлар аввалги икки турда Тожикистон ва Австралияни мағлуб этган бўлса, хитой аксинча, мана шу термаларга имкониятни бой берганди.
Гуруҳ етакчилигини 2-турдан кейиноқ ҳал қилиб қўйган Ўзбекистон термаси Хитойга қарши асосан захира футболчилари хизматидан фойдаланди, деб ёзди «Maydon.uz».
Гуруҳдаги иккинчи беллашувда австралиялик футболчилар Тожикистонни мағлуб эта олмади — 0:0. Ўйиннинг 5-дақиқасида яшил қитъа ёшлари пенальтидан фойдалана олмади. 81-дақиқадаги қизил карточка сабаб эса майдонда бир киши кам бўлиб қолди. Бу дуранг Тожикистонни гуруҳнинг иккинчи жамоасига айлантирди.
Осиё Чемпионати—U19 «D» гуруҳи. 3-тур 21 октябрь, жумаЎзбекистон — Хитой 0:0
Ўзбекистон: Умид Эргашев — Азиз Суюнов, Хушнуд Авилов, Санжар Қодирқулов (Шоҳрух Маҳмудҳожиев, 74), Саиджамол Давлатжонов, Суҳроб Нуриллоев, Жавоҳир Эсонқулов, Жамшид Юсупов, Ҳусниддин Ғофуров, Бегзод Ғанижонов, Нурилло Тўхтасинов.Австралия — Тожикистон 0:0
Чорак финал беллашувлари 23—24 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Унда ғолиб чиққан терма жамоалар 2017 йил Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионати—U19 да иштирок этади.
Изоҳ (0)