Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Чикаго, Нью-Йорк ва Вашингтон АҚШда каламушлар сони энг кўп бўлган шаҳарлар рўйхатида мос равишда 1—3-ўринларни эгаллаб турибди. Бу ҳақда NBC телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: CBS

Фото: CBS

1901 йилдан буён уйларни кемирувчи ва ҳашаротлардан ҳимоя қилувчи Orkin компанияси томонидан тузилган мазкур рўйхатга АҚШнинг 50 шаҳри киритилди. Рўйхатни тузишда компания вакиллари ҳар бир шаҳардан дезинфекция қилиш бўйича келиб тушган мурожаатлар сонини инобатга олган.

Чикаго қаторасига иккинчи йил АҚШда каламушлар сони энг кўп бўлган шаҳар сифатида қайд этилмоқда. Дастлабки ўнликка, шунингдек, Лос-Анжелес, Сан-Франциско, Балтимор, Филадельфия, «эгизак шаҳарлар» Миннеаполис ва Сент-Пол ҳамда Детройт ва Денвер шаҳарлари кирди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Китоб
“Шайтон китоб тимсолида ҳаётимга кириб келган ва барча нарсани ўзиники қилиб олган эди…” “Қора китоб” асари ҳақида
Маҳаллий
Фарғонадаги тергов ҳибсхонасида маҳбусга тан жароҳати етказилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
Маҳаллий
Тошкентнинг икки туманида ичимлик суви бир кунга тўхтатилади