2016 йил 18 октябрь куни Фарғона вилояти ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг режа асосида парвоз қилган Ми-171 вертолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда, Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига асосланиб, ЎзА хабар берди.
Ҳалокат оқибатида уч экипаж аъзоси ва вертолётда бўлган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг олти ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди.
Авиаҳалокат сабабларини текшириш бўйича махсус комиссия ташкил этилди.
Ўзбекистон раҳбарияти ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.
Изоҳ (0)