Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Баҳрайн мезбонлик қилаётган ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионатининг «А» гуруҳида 2-тур ўйинлари ўз якунига етди.

Фото: ОФК матбуот хизмати

Фото: ОФК матбуот хизмати

Мусобақани Таиландни 3:1 ҳисобида мағлуб этиш билан бошлаган Жанубий Корея, 2-турда Баҳрайндан устун келди — 2:1. Саудия Арабистони эса Таиланд дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди.

Гуруҳда Жанубий Корея 6 очко билан пешқадам. Саудия ва Баҳрайн ҳисобида 3 тадан очко бор. 19 октябр куни Баҳрайн Таиланд билан ўйнаса, Жанубий Корея ва Саудия ўзаро саф тортади.

Маълумот учун, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё Чемпионатини Тожикистонни мағлуб этиш билан бошлаганди. Жасур Абдураимов бошчилик қилаётган жамоа 2-турни 18 октябрь куни Австралияга қарши ўтказади. Австралия 1-турда Хитойни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди.

Осиё Чемпионати U19 «А» гуруҳи. 2-тур 16 октябрь, якшанба

Саудия Арабистони — Таиланд 4:0

Голлар: Ал-Эназий, 43 (1:0). Ал-Муваллад, 60 (2:0). Ал-Ҳулаиф, 68 (3:0). Ғариб, 90+3 (4:0).

Баҳрайн — Жанубий Корея 1:2

Голлар: Иброҳим Сайид, 56 (1:0). Юнг Вук Чо, 84 (1:1). Юнг Вук Чо, 90+2 (1:2).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Сезмагансиз ҳам: Фильм воқеаларидаги мантиққа тўғри келмайдиган қўпол хатолар (фото) 
Маҳаллий
Қатар амири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди (фото)
Карьера
Ҳокимият уларнинг қўлларида: Бутун дунёни бошқарадиган бешта оила (фото)