Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Миср чемпионати ўйинларидан бирида учрашув бош ҳаками дарвозабоннинг ўз жарима майдончаси ташқарисида тўпни қўли билан қайтарган ҳолатига эътибор бермади, деб хабар бермоқда «iSport.ua».

Ижтимоий тармоқларда ушбу ҳолат акс эттирилган видео пайдо бўлди ва футбол мухлисларини ўйлантириб қўйди. Бундай тўп қайтаришда дарвозабон майдондан четлатилиши керак эди.

Ҳисоб 1:1 бўлиб турган бир пайтда жамоалардан бирининг футболчиси қарши ҳужумга ўтди. Рақиб жамоа дарвозабони эса жарима майдончасини тарк этди. Футболчи узоқ масофадан тўпни дарвозага йўналтирмоқчи эди, аммо дарвозабон тўпни қоидага зид равишда қўли билан қайтарди.

Учрашув бош ҳаками бутун стадион кўрган ҳолатга эътибор бермади. Энг қизиғи, ҳужум қилаётган жамоа аъзолари ҳам ҳакамнинг эътиборсизлигига қаршилик кўрсатмади. Аксинча, ҳужум қилаётган футболчи тўпнинг ортидан югуриб, рақиб футболчиси томонидан йиқитилди. Натижада у жароҳат олди, аммо ҳакам ушбу ҳолатни ҳам «кўрмади».

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрдўғон расман Туркия президенти этиб қайта сайланди
Маҳаллий
Ўзбекистонда 29 май куни 39 даражагача иссиқ бўлади
Шоу-бизнес
“Хитойдан ўлигим қайтади деб қўрққанман”. Уч хил овозда гапира оладиган халқаро цирк устаси, вайнер Шерзод Мамадалиев билан суҳбат (видео)