Германия полицияси Лейпцигдаги 11 та мактабни текширувдан ўтказади. Бу ҳақда, Leipziger Volkszeitung нашрига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Бунга мактабларга бомба ўрнатилгани ҳақидаги таҳдидлар сабаб бўлгани айтилмоқда.
Лейпцигдан ташқари, Магдебург, Геттинген ва Оснабрюкедаги мактаблар текширилади. Номаълум шахс электрон почта орқали ушбу шаҳарлардаги мактабларда бомба ўрнатилганини хабар қилган.
«Ҳозирча бу ерларда теракт тайёрланганини тасдиқловчи бирорта далил йўқ», — деди полиция вакили Мария Браунсдорф.
Изоҳ (0)