Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Колумбия терма жамоасининг собиқ аъзоси Диего Осорио 1 килограмм гиёҳванд модда – кокаин билан қўлга тушди, деб хабар бермоқда «ТАСС».

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Колумбия полицияси Осориони мамлакатнинг Рионегро шаҳри аэропортида, у 1 килограмм 145 грамм кокаин билан Испанияга учиб кетмоқчи бўлганида қўлга олди.

Полициянинг маълум қилишича, собиқ футболчи қиймати 40 минг еврога тенг гиёҳванд моддани танасига ёпиштириб олган эди.

Қайд этиш жоиз, Диего Осорио 2002 ва 2010 йилларда АҚШда кокаинни ноқонуний равишда сақлаш ва сотиш юзасидан муаммоларга дуч келган.

Маълумот ўрнида, Диего Осорио футболчилик фаолияти давомида мамлакат термаси сафида 1991 ва 1993 йилларда Америка Кубогида иштирок этган. Шунингдек, у «Индепендьенте» (Медельин), «Атлетико Насьональ» ва «Санте-Фе» клубларида тўп сурган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда ҳаж зиёратига бориш учун тўлов миқдори эълон қилинди
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Жаҳон банки шериклик дастури 4 млрд долларлик лойиҳаларни ўз ичига олиши маълум бўлди
Дунё
Набирасининг жасади олдида ўтирган бобо, ўққа тутилаётган россиялик ҳарбийлар, бўлажак тўйини нишонлаётган шаҳзода —1 июнь суратлари