Россиялик 200 ҳарбий хизматчи Мисрга етиб келди — бу ерда улар «Дўстлик муҳофизлари–2016» Миср-Россия қўшма ҳарбий машғулотларида иштирок этади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Десантчилар бешта Ил-76МД самолётида машғулотлар жойига олиб келинди. Россиялик ҳарбийлар бунинг учун 3 минг километр масофа босиб ўтди, деб маълум қилди мамлакат мудофаа вазирлиги.
Десантчилардан ташқари, Мисрга 500 килограмм озиқ-овқат, 50 та «Арбалет-1» ва «Арбалет-2» махсус мўлжал парашют тизимлари, шунингдек, 70 тача Д-10 парашютлари етказилди.
Машғулотлар 15–26 октябрь кунлари бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)