15–16 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида «Тошкент Урбания 2016» анъанавий ёшлар фестивали ўтказилади. Бу ҳақда, «Туркистон-пресс» агентлигига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Тадбир Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Тошкент болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, «Камолот» ЁИҲ, «Соғлом авлод учун» жамғармаси, Ўзбекистон экстремал ва тоғ туризми федерацияси томонидан ўтказилади.
«Болалар санъат ва ижод маркази» боғида ўтадиган фестивалда экстремал урабнистик спорт турлари профессионаллари ва ҳаваскорлари тўпланади. Фестиваль шиори — «Ёшлар — соғлом турмуш тарзи тарафдори».
Тадбир ёшлар ва ўсмирларни Ўзбекистон экстремал ва тоғ туризми федерациясида ташкил этилаётган урбанистик спорт турлари секциясига жалб этишга йўналтирилган.
Федерация раҳбари фестивалда 200 атрофида ёшлар чиқиш қилишини айтмоқда.
Изоҳ (0)