АҚШ президентлигига Демократлардан номзод Ҳиллари Клинтон ўзининг рақиби, республикачи Дональд Трампдан 5 фоиз пунктига олдинроқ бормоқда. Бу ҳақда, сўров натижаларига асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Респондентларнинг 45 фоизи ўз овозини Клинтон хонимга берди, миллиардер Трампда эса бу кўрсаткич 40 фоизга тенг бўлди. Мустақил номзодлар Жилл Стайл 6 фоиз, Гарри Жонсон эса 3 фоиз сайловчи томонидан қўллаб-қувватланди.
Сўров 5–6 октябрь кунлари ўтказилди. Унда 1064 киши иштирок этди.
Изоҳ (0)