Oculus компанияси смартфон ёки компьютерга уланмасдан автоном тарзда ишлай оладиган янги виртуал реаллик шлемини яратиш устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда Engadget маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Oculus Connect конференциясида Марк Цукерберг компаниянинг илғор ғояларини намойиш этди.
Янги версия янада илғор бўлиб, унда сочларнинг рангини ўзгартириш, либосларнинг турли бичимларини танлаш, ўз аватарингизни созлаш, шунингдек, турли аксессуарлар, масалан кўзойнак қўшиш мумкин.
Бундан ташқари, тизим шлем фойдаланувчисининг юз ифодасини кузатиб боради, натижада кейинроқ унинг туйғулари рақамли ўхшаши томонидан қайта яратилади.
Изоҳ (0)