Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Ахмат» жанг клуби президенти Абузайд Висмурадов Россия Аралаш жанглар санъати (MMA) иттифоқи раҳбари Фёдор Емельяненко 4 октябрь куни Грознийда ўтказилган Grand Prix Akhmat 2016 аралаш жанглар турнирида ёш болалар иштирокини танқид қилишга ҳаққи йўқ эканини Instagram’даги саҳифаси орқали маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

MMA собиқ жангчиси Фёдор Емельяненко ёш болалар иштирокидаги жангларни кескин танқид қилиб, бундай ҳолатларга йўл қўймаслик кераклигини таъкидлаганди.

«Ушбу беллашувлар республикада MMA’ни ривожлантиришга қаратилган ва кўргазмали характерга эга эди. Ўтказилган жангларда ижобий фикрлар олдик. Лекин нима учундир Фёдор Емельяненкога бу ёқмади. Савол, бизнинг турнир ва жангларга баҳо берадиган Фёдор ким ўзи?» – деб ёзди Висмурадов.

«Grand Prix Akhmat 2016 турнири кўпчилик томонидан Россиядаги энг яхши MMA турнири деб эътироф этилган. У турнирга таклиф этилмагани учун аламда бўлгандир. Ёки у адолат курашчиси бўлдими? Фёдор ўзининг сўнгги жангини эсласин. У бутун дунё қаршисида Фабио Мальдонадодан калтак еганидан сўнг, унинг сохта ташкилоти ғалабани рақибга бермади», – дея қўшимча қилди Висмурадов.

«Биз қонун чегарасидан чиқмаяпмиз ва бизга нима қилиш кераклигини буюришларига йўл қўймаймиз. Кўргазмали жангларни ўтказиб бўлмаслиги ҳақидаги бандни кўрсатинг, ўшандан кейин гаплашамиз», – деди «Ахмат» жанг клуби раҳбари.

Россия MMA иттифоқи байроғи остидаги турнирларни ўтказиш қоидаларига кўра, 12 ёшдан кичик бўлган болаларга жанг қилишга рухсат берилмайди.

Таъкидлаш керакки, Чеченистон раҳбари Рамзам Қодировнинг уч нафар ўғли ҳам Grand Prix Akhmat 2016 турнирида кўргазмали жанг ўтказиб, барчаси ғалаба қозонган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 29 май куни 39 даражагача иссиқ бўлади
Шоу-бизнес
“Хитойдан ўлигим қайтади деб қўрққанман”. Уч хил овозда гапира оладиган халқаро цирк устаси, вайнер Шерзод Мамадалиев билан суҳбат (видео)
Маҳаллий
Хоразмда 3-синф ўқувчиларига беҳаё хатти-ҳаракатлар қилган 61 ёшли ўқитувчи беш суткага қамалди