Малайзиянинг Тавау шаҳридаги мактаблардан бирининг томига ичида 14 ҳарбий бўлган Sikorsky S-61 вертолёти қулади. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлигига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, ҳаво кемаси бортида бўлганлар орасида фақатгина учувчи енгил жароҳат олди. Мактабнинг етти нафар ўқувчиси ва бир эркак эса турли жароҳатлар билан шифохонага етказилди.
Таъкидланишича, Сабах штатида ички парвозни амалга ошираётган вертолёт учувчиси бошқарувни йўқотган.
Изоҳ (0)