Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

4 октябрь куни «Турли миллат вакиллари учун иммиграцион визалар — DV» (Green Card) дастурида 2018 йил учун рўйхатдан ўтиш даври бошланади. Дастур ҳар йили 55 минг кишига Америка иммиграцион визаларини тақдим этади. Агар сиз унга ариза бераётган бўлсангиз, фирибгарлар сизнинг тажрибангизни мудҳиш воқеага айлантиришига йўл қўйманг, деб ёзади АҚШ Давлат департаментининг Халқаро информацион дастурлар бюроси томонидан қўллаб-қувватланадиган ShareAmerica сайти.

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

Давлат департаменти виза хизматлари бошқармаси виза лотереяси ҳақидаги фирибгарлик электрон хатлари сони кўпайганлиги ҳақида огоҳлантиради.

Дастурда иштирок этиш учун фақат расмий веб-сайтда рўйхатдан ўтишингиз мумкин. Шуни ёдда тутингки, рўйхатдан ўтиш 2016 йил 7 ноябрь куни АҚШ шарқий вақти бўйича кун ярмида ёпилади.

Ариза бериш жараёнида қатнашиши мумкин бўлган номзодлар тасодифий тарзда лотерея ёрдамида танланади.

Агар сиз DV визасини олиш учун рўйхатдан ўтишни режалаштираётган бўлсангиз, фирибгарликка чап беринг ва қуйидаги маслаҳатларни ёдда тутинг:

.gov доменини қидиринг

АҚШ ҳукумати веб-сайтларида фақат .gov манзили билан якунланувчи маълумотларгина расмий ҳисобланади. АҚШ ҳукумати электрон почталари расмий манзиллари ҳам .gov домени билан тугайди. Виза мавзусида келувчи, .gov билан якунланмаган ҳар қандай хат шубҳа уйғотиши зарур. Америка байроғи, Капитолий, Оқ уй ва Озодлик ҳайкали суратларига ишониб қолманг.

DV визасига ариза бериш учун ҳеч қачон пул юборманг

DV визасини олиш учун аризани расмийлаштириш йиғимлари сизга учрашув тайинланган вақтда АҚШ элчихонаси ёки консуллиги кассирига тўланади. Сиз тўловни шахсан амалга оширасиз. АҚШ ҳукумати сиздан ҳеч қачон чек, тўлов топшириқномаси ёки банк жўнатмалари шаклидаги олдиндан тўлов жўнатишни сўрамайди.

Аризангиз мақоми ҳақида фақат онлайн тарзда маълумот олишингиз мумкин.

DV визасига ариза берувчилар ўз мақомини https://www.dvlottery.state.gov/ манзили саҳифаси орқали текшириб кўриши мумкин. АҚШ ҳукумати эслатмани электрон почтаси орқали юбориши мумкин. Улар ҳеч қачон иштирокчилар билан оддий почта орқали боғланмайди ёки ғолибларни электрон почта орқали маълум қилмайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 26 март куни қандай об-ҳаво кузатилади?
Саломатлик
Филтрланган, қадоқланган ёки қайнатилган: организм учун энг фойдали сув қайси?
Маҳаллий
Wizz Air Тошкент ва Самарқандга парвозлар сонини оширмоқда