Колумбиянинг Медельина аэропорти яқинида, Сан-Антонио-де-Прадо ҳудудида самолёт ҳалокатга учраши оқибатида уч киши қурбон бўлди, саккиз киши жабрланди. Бу ҳақда El Colombiano нашри маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Хабар беришларича, авиаҳалокат натижасида икки эркак ва олти ойлик қизча ҳалок бўлган.
Ҳалокат етиб бориш қийин бўлган тоғли ҳудудда юз бергани сабаб, жабрланганларни Қизил Хоч жамияти вертолётлари ёрдамида эвакуация қилишга тўғри келган.
Маҳаллий маъмурият вакилларининг маълум қилишича, самолёт фавқулодда қўнишга уриниш вақтида қулаган.
Изоҳ (0)