Нью-Йоркдаги POD Design+Media студияси «дала-ҳовли уйи ёки қишки кемпинг» сифатида ишлатилиши мумкин бўлган PODhouse мустаҳкам йиғма турар-жой модулларини ишлаб чиқди, деб ёзади «Всё мастерам» нашри.
Швейцариянинг Фильмс шаҳрида шундай POD модуллар базасида бутун бир эко-меҳмонхона барпо этилди. У учта жуда яхши изоляцияланган POD-модулдан ташкил топган бўлиб, тоғлардаги энг экстремал об-ҳаво шароитларида ҳам бошпана ва қулайлик билан таъминлайди.
Эко-модуллар каравот, чироқлар, электр токи ва иссиқлик билан таъминланган бўлиб, POD ҳажмига қараб, уни қишки мавсум давомида бир кеча учун 62 доллардан 90 долларгача нархда ижарага олиниши мумкин.
Шунингдек, бундай POD’ларни катта-кичиклигига қараб, 11 минг доллардан 22 минг долларгача нархда сотиб олиш ҳам мумкин.
Изоҳ (0)