Франция контрразведкасининг собиқ бошлиғи Бернар Скарсини 26 сентябрь, душанба куни Париж шаҳрида қўлга олинди. Бу ҳақда, AFP агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Скарсинининг қўлга олиниш сабабларига аниқлик киритилмаган. Аввалроқ Париж жиноий полициясининг собиқ раҳбари Кристиан Флаш ҳам ҳибсга олинганди.
Уларнинг ҳар иккиси Николя Саркози (2007–2012 йиллар) Франция президенти бўлган даврда ўз лавозимларини эгаллаб турган ва ишонч қозонган эди.
Кузатувчиларнинг таъкидлашича, хавфсизлик кучларининг собиқ раҳбарлари Николя Саркозининг 2012 йилдаги сайлов кампаниясини молиялаштириш бўйича тергов иши юзасидан кўрсатма бериш учун қўлга олинган.
Изоҳ (0)