Рим Папаси Франциск Франциянинг «Ницца» футбол клубидан жамоа ҳужумчиси Марио Балотеллининг дастхати туширилган футболкани совға тариқасида қабул қилиб олди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
Ушбу совғани Италияга Ницца шаҳри мэри Кристиан Эстрози олиб келди.
Мэр Италиянинг марказий қисмида содир бўлган зилзила оқибатида жабрланганларга далда сўзларини айтиш учун Италияга ташриф буюрди ва понтифик томонидан қабул қилинди.
Франция чемпионати 7-турида «Ницца» Марио Балотеллисиз сафарда «Нанси» клубини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Балотелли ўзи майдонга тушган икки ўйинда тўртта гол уришга муваффақ бўлган эди.
Изоҳ (0)