Нефтни экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти (ОПЕК) нефть қазиб чиқаришни чеклаш ҳақида қарор қабул қилмаса, нефть нархи янада тушиб кетиши мумкин. Бу ҳақда Жазоир энергетика вазири Нуриддин Бутерфа маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Агар нефть нархи баррелига 50 доллардан паст ҳолда қолса, ҳеч бир нефть ишлаб чиқарувчи корхона бардош бера олмайди», — деди у.
Вазирнинг ҳисоб-китобларига кўра, «нархларнинг паст кўрсаткичи ҳар куни ОПЕКга аъзо мамлакатларнинг 300 дан 500 миллион долларгача йўқотишига олиб келади».
Изоҳ (0)