Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) президенти Томас Бах Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрига ташрифи давомида шаҳарнинг 2018 йилги Олимпиадага тайёргарлилига баҳо берди. Бу ҳақда, ХОҚ матбуот хизматига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: Zimbio

Фото: Zimbio

Бах Пхёнчханнинг Олимпиадага тайёргарлигидан мамнун бўлди. ХОҚ президенти, айниқса, Каннин шаҳридаги жараённи таъкидлаб ўтди. Бу ерда кёрлинг, чанғи спорти, хоккей, шорт-трек ва конькида фигурали учиш баҳслари бўлиб ўтади.

Ташрифи чоғида Бах Жанубий Корея, Япония ва Хитой спорт вазирлари билан учрашиб, Осиёда бўлиб ўтадиган учта Олимпиадага тайёргарлик бўйича ҳамкорлик борасида келишув имзолади.

Маълумот учун, Япония пойтахти Токио 2020 йилги ёзги Олимпия ўйинларига мезбонлик қилса, Хитой пойтахти Пекин 2022 йилги қишқи Олимпиада мезбони ҳисобланади.

Осиёда Олимпия ўйинлари беш марта ўтказилган (2 та қишки, 3 та ёзги): Японияда Токио-1964 (ёзги), Саппоро-1972 ва Нагано-1998 (ҳар иккиси қишки), Жанубий Кореяда Сеул-1988 (ёзги) ҳамда Хитойда Пекин-2008 (ёзги).

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда вояга етмаган бола бошқарувидаги Matiz ҳаракатсиз турган Ladа билан тўқнашди (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда 4 июнь куни ҳаво ҳарорати 39 даражагача кўтарилади
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Туркия президентининг инаугурация маросимида иштирок этади