Эстонияда вакиллар ҳайъати президентлик сайловининг иккинчи турида ҳам давлат раҳбарини сайлай олмади. Бу ҳақда «Европейская правда» хабар бермоқда.
Иккинчи тур якунлари бўйича адвокат Аллар Йикс 143, унинг рақиби, Ислоҳотлар партияси фахрий раиси Сийм Каллас 138 овоз тўплади. Ғалаба қозониш учун камида 168 овоз йиғиш талаб этилган эди.Вакиллар ҳайъати икки турда ҳам давлат раҳбарини сайлай олмагани учун бу ҳуқуқ яна парламентга ўтди. Навбатдаги президентлик сайлови икки ҳафта давомида ташкил этилиши лозим.
Мамлакатнинг амалдаги президенти Тоомас Хендрик Илвес икки бор беш йиллик муддатга сайлангани сабабли бу лавозимга ортиқ даъвогарлик қилолмайди.
Изоҳ (0)